Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

  • 31 март, 2023, 13:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш керакки, франциялик футболчи баҳорнинг биринчи ойида “матрасчилар” сафида Испания чемпионатининг 3 та учрашувида 2 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу ўйинларда "Атлетико" учта ғалабага эришди ва умумий 10:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Диего Симеоне бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида пешқадам “Барселона”дан 17 очко ортда қолиб, 3-ўринда бормоқда. Антуан Гризманн жорий мавсум Испания Ла Лигасида 26 учрашувда майдонга тушди ва 9 та гол уриб, 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!