Ла Лига. "Реал" яна бир бор "Барселона"ни таслим қилди

  • 11 апрель, 2021, 02:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 30-турида “Реал” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди.

Tecno

Мадридда кечган бу сафарги “эль-класико” 2:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Реал” сафида Карим Бензема (13') ва Тони Кроос (28') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, “Барса”нинг жавоб голига Оскар Мингеса (60') муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг Зинедин Зидан жамоаси ҳисобидаги очколар сони 66 тага етди. “Реал” шу тариқа Ла Лигада пешқадамга айланиб олди. Кучли учликдан эса “Атлетико” (66) ва “Барселона” (65) жой олган.

“Реал” чемпионат доирасидаги навбатдаги ўйинни 18 апрель куни сафарда “Хетафе”га қарши ўтказади. “Барселона” эса сафарда “Атлетик” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Leo 10
11/04/2021 13:08
Real muhlislarini tabriklaymiz
Abbos Axmedov
11/04/2021 17:21
Рахмат барсага хам кегинги ўйинларида омад!!!