
Ла Лига. "Барселона" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади
Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 38-туридан ўрин олган "Алавес" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Эстадио Мендисаросса" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Голларга Ансу Фати, Лионель Месси (дубль), Луис Суарес ҳамда Нельсон Семеду муаллифлик қилди. Шу тариқа, каталонияликлар мавсумни 82 очко билан 2-ўринда якунлади.
Комментарии