Ла Лига. "Барселона" камбек амалга ошириб, турни ғалаба билан якунланди

CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 6-туридан ўрин олган сўнгги беллашув ҳам ўз ниҳоясига етди. Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги "Барселона" сафарда "Реал Овьедо" билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 33-дақиқасида каталонияликлар дарвозабони Жоан Гарсия ўз жойини бўш қолдирди. Бундан эса Реина фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда эса "кўк-анорранглилар" 3 та гол билан жавоб берди ва ғалабани илиб кетди. 
 
56-дақиқада Эрик Гарсия ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган Роберт Левандовски эса 70-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Шунингдек, 88-дақиқада Рональд Араухо Маркус Рэшфорднинг бурчакдан узатган тўпини боши билан зарба йўллаб, ўйинга нуқта қўйди.

Tecno

  • Испания - Ла Лига
  • Regular Season

Реал Овьедо

  • Alberto Reina Campos 33'
Тугади
1 : 3

26.09.2025 00:30

Барселона

  • Eric García 56'
  • Robert Lewandowski 70'
  • Ronald Araujo 88'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!