
Ла Лига. "Атлетико" сўнги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
Ла Лиганинг 22-турида "Атлетико" "Сельта" маҳмони бўлди. Ушбу ўйинда "Матрасчилар" кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз уйига 3 очко билан қайтди.
Ягона гол муаллифи Мемфис Депай. Ҳужумчи 89-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Атлетико" турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди.
Comments