Ла Лига. 10-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

  • 28 октябрь, 16:33
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 10-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди. Турнинг энг кутилган ўйини “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги “Эл-класико” бўлди.

Tecno

Бу сафар Мадрид клуби ўз майдонида рақибини 2:1 ҳисобига мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Шундан сўнг футболчилар ўртасида юзага келган жанжал ижтимоий тармоқлар ва футбол жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мавсумни омадсиз бошлаган “Атлетико Мадрид” эса аста-секин ўз ўйинини топмоқда. Диего Симеоне шогирдлари “Бетис”ни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди.

Шунингдек, бу мавсум ўз ўйини ва барқарор натижалари билан мутахассислар эътирофини қозонаётган “Вильярреал” ҳам навбатдаги турда ғалаба қозониб, 22 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Айни дамда, Ла Лига турнир жадвалида “Реал” 5 очко фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Қуйида 10-турда қайд этилган натижалар ва жадвалдаги ҳолат билан танишинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!