Курашчиларимиз халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритдилар

CHERY AUTO

Болганиянинг Русе шаҳрида спорт курашлари бўйича халқаро турнир давом этмоқда. Мусобақанинг якунига етган навбатдаги куни терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли ўтди.

Tecno

МОҚнинг хабар беришича, 

турнирда эркин ва аёллар кураши бўйича 2 вакилимиз финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Бекзод Абдураҳмонов 74 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги эркин курашчилар баҳсида кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз ҳал қилувчи баҳсда америкалик Жордан Барроузга имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, Бахтигул Болтаниёзова (-68 кг) ҳам муросасиз кечган финал баҳсида америкалик Тамира Менсага енгилди. Шу тариқа, курашчиларимиз айни пайтгача 2 та кумуш медалларини жамғардилар. Мусобақа давомида яна бир нечта полвонларимиз ўз омадини синаб кўрашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!