
Кубарси: "Ямал майдонда худди гўё маҳаллада ўйнаётгандек ҳаракат қилади"
"Барселона"нинг марказий ҳимоячиси Пау Кубарси жамоадоши Ламин Ямалнинг маҳоратини баланд баҳолади.
"Ҳар қандай ўйинда у хоҳлаганини амалга оширади. Ламин худди маҳаллада ўйнаётгандек ҳаракат қилади. Машғулотларда уни тўхтатиш университетга кириш имтиҳонини топширишдан ҳам қийин. Чунки у исталган йўл билан сендан ўтиб кетиши мумкин", — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди испаниялик фулбек.
Эслатиб ўтамиз, Ямал 2023 йилдан бери "кўк-анорранглилар" таркибида ҳаракат қилмоқда. У шу вақтгача 106 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ва 34 та голли узатмани амалга оширди. Яқинда у клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди ва янги мавсумда 10-рақамли формада тўп суради.
Comments