"Кристал Пэлас" "Манчестер Сити" ҳимоячисининг хизматларига қизиқмоқда

CHERY AUTO

"TEAMtalk" нашрининг хабарига кўра, "Кристал Пэлас" келаси ёзда "Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Акени ўз сафига қўшиб олиш имконини кўриб чиқмоқда.

Tecno

Манбанинг маълумотига кўра, "Пэлас" Акенинг номзодини жамоани мавсум охирида тарк этадиган Марк Гехига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, Гехи жорий йилнинг январ ойидаёқ клубини ўзгартириши ҳам истисно этилмаяпти.

Жорий мавсумда 30 ёшли Натан Аке барча мусобақалар доирасида 8 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист билан жамоасига ёрдам бера олмади.

Акенинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt порталининг маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!