Конор Макгрегорнинг кейинги рақиби маълум!

  • 22 август, 12:18
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ирланлиялик ММА юлдузи Конор Макгрегор навбатдаги жангини BKFC лигасида ўтказади.

Tecno

"Бугун, дўстим Конор биз билан бўлиши керак эди, бироқ у келолмади. Чунки Макгрегор машғулотлар билан банд. Ишонинг, бу мен кўрган энг яхши - Конор. У жуда қаттиқ машқ қиляпти. Катта эҳтимол билан ирландияликнинг кейинги рақиби Жереми Стивенсон ва Майк Перри ўртасидаги жанг ғолиби бўлади", — деди BKFC промоушени раҳбари Дэвид Фельдман Нью-Жерсиде бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Конор охирги бор "UFC 264" турнирида октагонга кўтарилиб, Дастин Порьедан 1-раундда техник нокаутга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!