
"Колорадо Рэпидз" - "Арсенал" 0:3 (видео)
Хабарингиз бор айни дамда Европа жамоалари янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўришмоқда ва ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишмоқда.
Жумладан, АҚШда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказаётган "Арсенал" бугун МЛСнинг "Колорадо Рэпидз" клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. “Канонирлар”га ғалаба келтирган голларга Сака, Олайинка ва Мартинеллилар муаллифлик қилишди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар