Клюйверт Индонезия терма жамоаси бош мураббийилигидан кетди

CHERY AUTO

49 ёшли мутахассис Патрик Клюйверт Индонезия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу қарор жамоа Жаҳон чемпионати–2026 саралашидан чиқиб кетгач қабул қилинди.

Tecno

"Ҳар томонлама ва ўзаро ҳурматга асосланган музокарадан сўнг икки томон ҳам ҳамкорликни тугатишга келишиб олди", — дейилади Индонезия футбол федерацияси баёнотида.

Клюйверт жамоани 2025 йил январидан буён бошқариб келаётган эди. У терма жамоа билан 8 та ўйин ўтказди (3 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубият).

Маълумот ўрнида, Индонезия ҳал қилувчи босқичда Саудия Арабистони (2:3) ва Ироққа (0:1) мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!