Кичик Криштиану қайси клуб билан шартнома имзолайди?

  • 19 сентябрь, 20:32
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Роналдунинг ўғлини ҳозирги кунда Европанинг топ клублари скаутлари кузатиб бормоқда.

Tecno

Гап шундаки, Криштиану Жуниор май ойида Португалия U-15 терма жамоасида дебют қилди. У Владко Маркович номидаги турнирда барча (тўртта) учрашувда майдонга тушди. Финал баҳсида Хорватия дарвозасига иккита гол урда ва Португалияга турнир ғолиблигини қўлга киритишида катта ҳисса қўшди. Уни Европанинг "Интер", "Ювентус", "Бавария", "Боруссия Дортмунд" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар скаутлари кузатиб бормоқда. 

Маълумот учун, ёш истеъдод шу вақтга қадар "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва "Ан-Наср" клубларида отасига ҳамроҳлик қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!