Кавани қаерга боришни ҳал қилди

  • 09 Aug 18:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” билан хайрлашган уругвайлик тўпурари Эдинсон Кавани ёзги трансферлар вақтида турли мамлакат жамоаларидан таклиф олди.

Tecno

Сўнгги паллада Дортмунднинг “Боруссия”си 35 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди.

Бироқ, Кавани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш бўйича якуний қарорга келганини маълум қилиб, дортмундликларга рад жавобини берди.

Айни пайтда Эдинсон олдида иккита вариант турибди. У “Вильярреал” ва “Валенсия”дан бирини танлаши қолди холос.

Ўз даврида Уругвай, Италия, Франция ва Англия чемпионатларида тўп тепган ҳужумчи клублар миқёсида жами 615 та учрашувда қатнашиб, 360 та гол ва 72 та ассист муаллифи бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!