Кавани қачон сафга қайтади?

  • 17 Sep 16:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоанинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Tecno

“Кавани шу ҳафтадан бошлаб машғулотларга киришади. Узоғи билан душанбадан бошлайди. У “Вест Хэм”га қарши кубок учрашувида майдонга тушиши мумкин. Эдинсон жуда кўп ишлаяпти ва майдонга қайтишни сабрсизлик билан кутяпти”, - деди норвегиялик мутахассис.

“Манчестер Юнайтед” 22 сентябрь куни Англия лига кубоги доирасида “Вест Хэм”га қарши ўйин ўтказади.

34 ёшли Кавани ўтган мавсум премьер-лигада ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйган эди.

Comments

You must be logged in to commet!