"Кальяри"га Италия кубогининг 1/16 финал босқичида "Удинезе" рақиблик қилади

  • 13 Aug 03:41
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Италия кубогидан ўрин олган "Кальяри" - "Палермо" баҳси бўлиб ўтди. Унда сардинияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиннинг асосий вақтида дарвозалар ишғол қилинмади. 100-дақиқада Доссено ҳисобни очган бўлса, 120+2 дақиқада Солери имкониятларни тенглаштириб кетди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Ди Пардо ғалаба голини урди. Элдор Шомуродов ўйиннинг 85-дақиқада майдонга тушиб, Раньери жамоасида расмий беллашувда дебют қилди.

Шу тариқа, "Каляри" Италия кубогининг кейинги 1/16 финал босқичига йўл олди. Сардинияликлар бу босқичда "Удинезе" билан куч синашади. Баҳс 1-ноябрь куни 22:00 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!