Жон Терри: "Ҳозирги футбол зерикарли бўлиб қолди"

  • 10 Jul 23:54
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси"нинг собиқ сардори ва афсонаси Жон Терри замонавий футбол ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унга кўра, бугунги футболда завқ йўқолган.

Tecno

"Мен энди футболни ўтириб кўрмай қўйдим. Жамоалар "Манчестер Сити"га қарши ўйнаганда, бутун таркиб билан тўп орқасида туришади. Бу – зерикарли. Зарбалар кам, майдонда Эден Азар ёки Жо Коул каби томошабоп футболчилар кўринмайди. Улар одамларни ўрнидан тургуза оларди" – деди Терри "talkSPORT" эфирида.

Маълумот ўрнида, Жон 2018 йил ёзида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. У бутун фаолиятини Англияда ўтказган: асосан "Челси"да ўйнаган, шунингдек, 2000 йили "Ноттингем Форест"да (ижара), 2017/2018 йилги мавсумда эса "Астон Вилла"да ҳаракат қилган. 

Comments

You must be logged in to commet!