Жон Жонс: "Дана Уайт, мен Оқ Уйдаги турнирда иштирок этишни хоҳлайман"

  • 1 ноябрь, 10:13
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

2025 йил октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу турнир кейинги йилнинг 14 июнида Оқ уй ҳудудида ўтказилишини эълон қилди.

Tecno

ММА афсонаси Жон Жонс эса у ерда жанг қилиш истагини яна бир бор тасдиқлади.

"Дана, биродар, илтимос. Мен машғулотлардаман, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мамлакатимизнинг буюклигини намойиш этиш учун қўлимдан келган ишни бажараман. Бу мен учун катта шараф бўларди", - деди америкалик журналист Дейв Шмуленсон билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс охирги бор 2024 йил 16 ноябрь куни "UFC 309" турнирида октагонга кўтарилиб, ҳамюрти Стипе Миочични 3-раундда техник нокаутга учратган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!