
Жо Коул: "Фоден энг яхши формасида бўлса, у мамлакатдаги энг кучли ўйинчи бўлади"
Англиянинг собиқ футболчиси Жо Коул "Манчестер Сити" футболчиси Фил Фоденнинг охирги мавсумдаги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Ўтган мавсум унинг учун оғир кечди. Унинг майдондан ташқарида қандай муаммолари бўлганини, жароҳатми ёки бошқа нарсамиди – билмаймиз. Лекин бундай футболчиларга ишончни йўқотмаслик керак.
Фил Фоден энг яхши формасида бўлса, хусусан, ўтган мавсумдан аввалгидек, у мамлакатдаги энг кучли футболчига айланади.
Бироқ, сўнгги 15 йилда доимий равишда шундай юқори даражада ўйнай олган фақат битта футболчи бор – у ҳам бўлса Лионель Месси.
Мураббийнинг вазифаси эса шундай футболчилардан максимал фойда олишдир", – деди Жо Коул TNT Sports эфирида.
Comments