Жервонта Дэвис яна зўравонликда айбланди!

  • 1 ноябрь, 09:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

30 ёшли енгил вазн тоифасидаги WBA Super чемпиони, америкалик боксчи Жервонта “Танк” Дэвис яна зўравонлик айбловларига дуч келди. Бу ҳақда "Baller Alert" манбаси Майами-Дейд округи фуқаролик судига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра, Дэвиснинг собиқ севгилиси Кортни Россел унга қарши судга даъво аризаси киритган. У боксчини уриб-сўкиш ва одам ўғирлашда айблаяпти.

Иш материалларига кўра, 2025 йилнинг 27 октябрь куни эрталаб Дэвис Майамидаги "Tootsies" номли клубга кириб келган ва у ерда VIP-залда официант бўлиб ишлаётган Росселга ҳужум қилган. Гувоҳлар ва жабрланувчининг сўзларига кўра, Дэвис уни бўғган, клуб бўйлаб тортиб чиқарган ва машина тўхташ жойида бошига зарбалар берган.

Кортнининг таъкидлашича, улар тахминан беш ой давомида яширин муносабатда бўлишган, аммо бу муносабатлар “жуда носоғлом” бўлган — Жервонта уни ҳақорат қилиб, ҳатто ўлдириш билан қўрқитган.

Айни вақтда жабрланувчи посттравматик стресс, хавотир ва қўрқув билан курашмоқда, психотерапия оляпти ва ўзини хавфсиз ҳис қилмагани учун бошқалар билан яшамоқда.

Қиз томонининг адвокатлари Дэвисдан моддий товон ва жарималар талаб қиляпти. Улар боксчининг хатти-ҳаракатини “қасддан қилинган” деб баҳолаган.

Шунингдек, ҳимоячилар Дэвисга қарши аввалги айбловларни ҳам эсга олган — у 2020, 2022 ва 2025 йил июль ойларида ҳам зўравонлик иши бўйича терговга тортилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!