Жалолиддин Машарипов қуръадан сўнг ўз фикрларини билдирди

  • 06 Dec 02:55
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон "K" гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго / Ямайка / Янги Каледония билан баҳс олиб боради. Терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов эса рақибларимиз ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

"Қуръадан олдин Роналду бошчилигидаги Португалия билан бир гуруҳга тушишимизни айтган эдим. Кўп ўзбекистонлик мухлислар ҳам Роналду ёки Мессига қарши ўйнашимизни кутишган эди. Португалия билан бир гуруҳга тушганимиз яхши бўлди.

Бундан ташқари, Колумбия ҳам бор. Улар жуда яхши шаклланган жамоа. Худо хоҳласа, биз ҳам Жаҳон чемпионатига бориб, зўр ўйинлар ўтказишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз — гуруҳдан чиқиш. Насиб, буни уддалаймиз", — деди футболчи.

Comments

You must be logged in to commet!