Италияга қарши учрашувни дисквалификация сабаб 1 футболчимиз ўтказиб юборади!
Ўзбекистон У-17 терма жамоамиз Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичига чиқди ва Италия билан тўқнаш келади.
Сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис, Муҳаммад Ҳакимов бўлажак тўқнашувда жамоамизга ёрдам бера олмайди.
Бундан ташқари, 8 та футболчимиз Италияга қарши учрашувда эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилиши талаб этилади. Булар: Муҳаммадали Мусахонов, Садриддин Ҳасанов, Асилбек Алиев, Азизбек Абдумўминов, Жамшидбек Рустамов, Миразиз Абдукаримов, Муҳаммад Ҳабибуллаев ва Абдумалик Анваров. Агарда ушбу футболчилар навбатдаги тўқнашувда сариқ карточка билан жазоланса, келаси босқичдаги баҳсда майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италияга қарши учрашуви 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30да “Эспайр” академияси 8 майдонида старт олиши режалаштирилган.



Comments