Исроил Мадримов иштирок бокс кечасида яна битта нокаут қайд этилди

CHERY AUTO

Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида навбатдаги жанг якунига етди. Британиялик Калум Жонсон ва америкалик Шон Манаган ўртасидаги кечган жанг ҳам муддатидан олдин якунига етди.

Tecno

Илк дақиқалардан ташаббусга эга чиққан Жонсон уч раунд давомида деярли зарба ўтказмади ва мағлубиятсиз сериясини давом этди.

Бу боксчи шу вақтга қадар 17 жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган эди. Бу ғалаба фаолиятидаги 18-чиси бўлди.

Шон эса бугунга қадар 31 тага жанг ўтказиб, 29 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ушбу жанг кечасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам рингга кўтарилиб, WBA Inter-Continental Super вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!