
"Интер" Лукман учун таклифни оширди – музокаралар давом этмоқда
Миланнинг "Интер" клуби "Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукманни ўз сафига қўшиб олиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда. 27 ёшли нигериялик футболчи "нераззуррилар"га ўтишга тайёр, аммо клублар ўртасида ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган.
Журналист Паскуале Гуарронинг хабарига кўра, "Интер" Лукман учун таклифни яхшилаб, бонуслар билан бирга 45 миллион евро таклиф қилган. Аммо "Аталанта" ҳозирча 50 миллион евро талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Адемола ўтган мавсумда жамоаси учун 40 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 7 та ассист қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.
Comments