Инсайдер: Шакур Стивенсон ҳам Бивол ва Бетербиeв жанг қиладиган кечада иштирок этади, унинг рақиби...

  • 20 Aug 19:31
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

12 октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган катта бокс оқшомида Шакур Стивенсон иштирок этади, деб хабар беради инсайдер Жулиус Жулианис.

Tecno

Енгил вазнда (61,2 кг) WBC чемпиони унвонига эга бўлган Стивенсон иккинчи ярим енгил вазнда (59 кг) собиқ чемпион британиялик Жо Кординага (17-1, 9 КО) қарши курашади.

Маълумот учун, Шакур Стивенсон 27 ёшда. Америкалик 2016 йилги Олимпиаданинг кумуш медали совриндори, 2017 йилда профессионал боксда дебют қилган ва 2019 йил октабрь ойида ярим енгил вазн тоифасида WBO (57,2 кг) унвонини қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!