Индонезия учун сўнгги имконият

  • 11 Oct 16:27
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Индонезия терма жамоаси 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги мумкин. Бугун Патрик Клюверт шогирдлари Ироқ билан куч синашади ва агарда мағлуб бўлишса, "ЖЧ-2026"га бўлган йўл шу ерда тугайди. 

Tecno

Индонезия саралашнинг 3-босқичида Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Хитой ва Баҳрайн билан бир гуруҳга тушди. 3 та ғалаба, 3 та дуранг ва 4 бора мағлубиятга учраган ҳолда 4-ўринни қўлга киритган жамоа 4-босқичга йўлланмани олди. 

Кейинги босқичда эса Саудия Арабистони ва Ироқ билан битта гуруҳдан жой олган Индонезия биринчи турда Саудия Арабистонига 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва жамоанинг имконияти пасайиб кетди. Сўнгги чора эса Ироққа қарши бўладиган учрашувдир. Агарда Клюверт бошчилидаги Индонезия ғалаба қозониб, 3 очкни қўлга киритса, 2-ўринга чиқади ва плей-офф йўлланмасига эга чиқиши мумкин. 

Индонезия федерацияси "ЖЧ-2026"га чиқиш йўлида Клювертни бош мураббий қилганди. Унинг қўл остида жамоа ушбу турнирда Австралия (5:1), Япония (6:0), Саудия Арабистонига (3:2) мағлуб бўлди. Шунингдек, Баҳрайн ва Хитойни (иккаласи ҳам 1:0 ҳисобида тугаган) мағлуб қилди. 

Comments

You must be logged in to commet!