Иброҳим Отахонов: Вилоятимиз ҳокимидан миннатдормиз!

BEPUL PROPAN

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Қўшақбоевич Абдураҳмонов томонидан уй билан тақдирланган Иброҳим Отахонов ўз қувончларини яшира олмади.

“Аввалбор, Шуҳратбек Қўшақбоевич Абдураҳмонов камтарона меҳнатларимиз юксак қадрлагани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Барча қулайликларга эга бўлган замонавий кўп қаватли уй билан тақдирлангани сабабли, оила-аъзоларимиз номидан вилоятимиз ҳокимига каттакон раҳмат айтаман. Оила-аъзоларимнинг қувончларини сўз билан таърифлаш қийин. Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг саъйи-ҳаракатлари сабабли, вилоятимиз кундан-кунга чирой очиб бормоқда, шу муносабат билан Андижон вилояти мамлакатимизда барча соҳаларда олдинга қаторларда юришини тилаб қоламан!

16 йил “Андижон” футбол клубида тўп сурдим, шу вақт мобайнида ўзимга яраши ҳурмат, эътибор ва мухлислар орттирдим. Шу фурсатдан фойдаланиб, “Андижон” жамоасининг барча аъзоларига, мен билан бирга тўп сурган футболчиларга, клуб раҳбари Маъруфжон Абдисаломовга, мен ишлаган барча мураббийларга, клубнинг барча ходимлари ва “Андижон” футбол клубининг минглаб мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман” - деди Отахонов.

Манба: Андижон ПФК расмий матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!