Ҳусановнинг устози суперрекорд ўрнатди

  • 5 октябрь, 23:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг еттинчи турини “Брентфорд” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги мураккаб учрашув якунлаб берди. Бу баҳсда “шаҳарликлар” уч очко олиб кетди.

Tecno

“Манчестер Сити”га ғалаба келтирган голни норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд тўққизинчи дақиқадаёқ киритди. Қолган вақт мобайнида томонлар бир неча бор хавфли ҳужумлар ташкил қилганига қарамай, ҳисоб ўзгармай қолди.

Статистикаларга ихтисослашган Opta тадқиқотлар маркази бу ғалаба Хосеп Гвардиола номига янги рекорд сифатида ёзилганини маълум қилди. Манбага кўра, испаниялик мутахассис Англия Премьер-лигасида энг тез 250 та ғалаба қозонган мураббийга айланди.

Бу кўрсаткични қайд этиш учун Гвардиолага жами 349 та учрашув кифоя қилган. Пепнинг шогирдлари яна 50 та ўйинда дуранг қайд этган ва 49 марта мағлубиятга учраган.

Хосеп Гвардиоланинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳати туфайли устози учун тарихий аҳамият касб этган ғалабали ўйинда қатнаша олмади. 21 ёшли легионеримиз яна икки ҳафта давомида даволаниши кераклигини айтилмоқда.

Холанднинг тўхташ нияти йўқ

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилишда давом этмоқда.

25 ёшли ҳужумчининг ягона голи “шаҳарликлар”га сафар учрашувида “Брентфорд” устидан ғалаба қозониш имконини берди. Холанд мавсум бошидан бери еттита ўйиндан олтитасида рақиблар дарвозасига йўл топа олган. Шу учрашувлардан тенг ярми – учтасида дубль қайд этгани аҳамиятли.

Бу ғалабадан кейин очколари сонини 13 тага етказган “Манчестер Сити” мусобақа жадвалида яна юқорилиб, бешинчи ўриндан жой олди. Манчестерликларни чемпионатда пешқадамлик қилаётган “Арсенал”дан атиги уч очко ажратиб турибди.

Эрлинг Холанд эса, Премьер-лига доирасидаги ўйинларда урган голлари сонини тўққизтага етказди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда боряпти. Унинг энг яқин таъқибчиси Антуан Семеньо (“Борнмут”) ҳисобида олтита гол бор.

“Сити”да катта йўқотиш

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг еттинчи турида “Брентфорд” майдонидан муҳим ғалаба билан қайтди. Учрашувда Эрлинг Холанд томонидан киритилган ягона гол “шаҳарликлар” мусобақа жадвалида кучли бешликка қўшди.

Бироқ бу тўқнашувда Хосеп Гвардиола жамоаси жуда катта йўқотишга учради. Ўтган мавсумни саломатлигини тиклаш ва даволанишга сарфлаб юборган Родри ҳали ҳам тўлиқ оёққа тура олмаётгани ачинарли ҳолди.

29 ёшли футболчи янги мавсумнинг ўзида бир неча бор жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмади. “Брентфорд” билан бўлган баҳснинг 21-дақиқасида яна оғриқ сезди ва ўйинни давом эттира олмади.

Айни пайтда “Олтин тўп” соҳибининг аҳволи Хосеп Гваридиола, мураббийлар штаби ва ҳатто жамоа мухлисларини ҳам безовта қилмоқда.

Энди Родри клуб тиббиёт хизмати томонидан қўшимча чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг жароҳат даражаси ва даволаниш муддатига ойдинлик киритилади.

Ҳусанов ўрнига жаҳон чемпиони келади!

Ҳусанов жамоасида яна жиддий ўзгариш бўлади: Холанд ва Родри кетиши кутиляпти

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларининг Каннаваро мураббийлигига муносабати қандай?
Испанияда ўйнаган юлдуз Ўзбекистонни қабул қилаётган Каннаварога ўзгача мурожаат қилди

Тезкор: Ҳусанов ҳақида нохуш хабар!

Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!