"Ҳозирча "Арсенал"ни АПЛ ғолиби сифатида кўрмаяпман"

CHERY AUTO

Англия футболи афсонаси Пол Скоулзнинг фикрича, "Арсенал" ҳали Англия Премьер-лигаси чемпиони бўладиган даражада кўринмаяпти.

Tecno

"Ҳар мавсумда тахминан тўққизинчи турда сиз шундай бир ўйинни кўрасизки, ўйлайсиз: "Ҳа, бу жамоа лигани ютади". Ҳозирча мен бундай ўйинни на "Арсенал", на бошқа жамоадан кўрмадим.

Эҳтимол, улар шунга энг яқин бўлган ўйин — бу "Ньюкасл"га қарши сафардаги баҳс (2:1) бўлган. Ўша куни улар жуда яхши тўп суришди. Мен улардан ҳеч ҳайрон қолмаганман, чунки ҳимояси ҳақиқатан ҳам ишончли. Лекин барибир бу даража узоқ давом этади, деб ўйламайман.

Сўнгги йилларда "Ливерпуль" ўйинларини кўриб ҳайратда қолганман. Эсимда, ўтган йили "Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" учрашувини кўрганимда, "Яратган эй, қандай жамоа бу!" деб ўйлагандим. Албатта, ўшанда "Юнайтед" яхши формада эмас эди.

Сўнгги тўрт йилда "Манчестер Сити"ни кузатар эканман, ҳар сафар "Бу жамоа ҳақиқатан ҳам ажойиб" деган фикр келган”, — деди Пол Скоулз "The Good, The Bad & The Football" подкастида.

Айни вақтда "Арсенал" Премьер-лига жадвалида 9 турдан кейин 22 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!