Ҳакамларимиз Осиё Кубогида иштирок этиш учун Дохага етиб бордилар

  • 04 Jan 14:07
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аввалроқ хабар берганимиздек, Қатар яшил майдонларида 2024 йил 12 январдан 10 февралга қадар давом этадиган Осиёнинг энг йирик турнири бўлмиш Осиё кубоги баҳсларида ишлар учун 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам тайинлов олган эди.

Tecno

Бироз аввал бош ҳакамларимиз Аҳрол Рисқуллаев ҳамда Илгиз Танташев, шунингдек, ёрдамчи ҳакамларимиз Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига етиб келди.

Вакилларимизга Осиёнинг энг нуфузли турнирида омад тилаймиз!

ЎзФҲМ матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!