Ҳакамларимиз ҳам ЖЧ-2026 саралашидаги иштирокини бошлади

  • 17 Nov 09:52
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ЖЧ-2026 саралашининг 1-туридан ўрин олган Филиппин – Вьетнам баҳсида 3 нафар вакилимиз — Рустам Лутфуллин (бош ҳакам), Алишер Усмонов ва Руслан Серазитдинов (иккиси ёрдамчи ҳакам) жалб этилган эди. Ушбу учрашувда меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Шунингдек, шу тур доирасидаги Австралия – Бангладеш учрашуви учун ҳакамларимиз — Аҳрол Рисқуллаев (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов ва Андрей Цапенко (ёрдамчи ҳакамлар) тайинлов олган эди. Ушбу учрашув мезбонларнинг йирик — 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Рустам Лутфуллин ўйин давомида 5 бор, Аҳрол Рисқуллаев эса 4 бор чўнтагидан сариқ карточка чиқарди.

ЎзФҲМ матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!