Гвардиола сэр Алекс Фергюсондан зўр чиқиб қолди

  • 15 Dec 07:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 16-турида “Кристал Пэлас” майдонига сафар уюштирган “Манчестер Сити” футболчилари рақиб майдонида 3:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Tecno

Бу кўрсаткич “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиолани АПЛ тарихига муҳрлади. Испаниялик мутахассис учун бу Англия чемпионатида жамоаси уч ёки ундан ортиқ гол урган ўйинлардаги 150-ғалаба бўлди. Ушбу натижага эришиш учун мутахассис 358 та ўйин ўтказди.

Шу тариқа, Гвардиола илгари “Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсонга тегишли бўлган рекордни йўққа чиқади. Фергюсон жамоаси  ўз даврида 149 та учрашувда учта ва ундан кўп гол уриб, зафар қучган эди. Бунинг учунда сэр Алексга жами 522 та ўйин керак бўлган.

Гвардиола “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Шу вақт ичида мутахассис клубни олти марта Англия Премьер-лигаси чемпионига айлантирган.

Comments

You must be logged in to commet!