
Гвардиола: Родрини тўлиқ ўйнатишни ким талаб қилганди?
Англия Премьер-лигасининг еттинчи турида “Манчестер Сити” сафар учрашувида “Брентфорд”ни 1:0 ҳисобида енгиб, навбатдаги уч очкони қўлга киритди.
Бироқ бу ғалаба Хосеп Гвардиола учун бироз оғир келди. Жамоа етакчиси Родрининг жароҳати қайталаниб, испан футболчиси 22-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола бу масалага ҳам тўхталиб ўтди.
- Мен ҳақ бўлиб чиқдимми? Ўйиндан олдие сизлар Родрини нега тзлиқ 90 дақиқа ўйнатмаётганимни сўрайсизлар. Айрим журналистлар “Родрини алмаштириш шартмиди?” деган саволни ўртага ташлайди. Умид қиламанки, Родрининг муаммоси жиддий эмас, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар