Гвардиола “Манчестер Сити”ни енгилмас жамоага айлантирадиган суперталантни олмоқчи

  • 21 Aug 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола қўл остида қудратли жамоага айланиб бўлган. Бу жамоа ўзи иштирок этган барча турнирларда ғолибликка даъвогар ҳисобланади.

Tecno

Бироқ, Гвардиола таркибни янада кучайтириш ғояларига мустаҳкам амал қилади. Relevo нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” устози ўз жамоасида “Байер”нинг ҳужумкор футболчиси Флориан Вирцни кўрмоқчи.

Гвардиола 20 ёшли ўйинчининг имкониятиларини жуда юқори баҳоламоқда ва унинг мухлисига айланган.

Флориан Вирцни олиш осон бўлмайди. Transfermarkt порталида унинг нархи 85 миллион евро экани қайд этилган. Лекин “Байер” ўз етакчиси учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилади.

Вирц ёш бўлишига қарамай, “Байер” сафида 105 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 25 та гол ва 30 голли пас расмийлаштириб қўйган.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!