
Гарсия: "Иньиго бизга катта ёрдам берарди, сабаби унда биз ёшларда йўқ тажриба бор эди"
"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия Иньиго Мартинеснинг клубдан кетиши ҳақида фикр билдирди.
34 ёшли марказий ҳимоячи Ханс-Дитер Флик қўл остида "кўк-анорранглилар"нинг асосий футболчиларидан бири эди. Август ойида Каталония гранди етакчисини Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубига ўтказишга мажбур бўлди.
- Бизга Иниго майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам жуда етишмайди. У бизга катта ёрдам берарди, сабаби унда биз ёшларда йўқ тажриба бор эди. Мартинес ўтган мавсумни ажойиб ўтказди.
Аммо футболда шундай бўлади - муҳим ўйинчилар турли сабабларга кўра кетади, уларсиз давом этишга тўғри келади. Қолганлар ўзларининг энг яхши фазилатларини намоён қилишлари лозим. Бизда ёш жамоа бор, шунга қарамай биз тайёрмиз, бу бизнинг масъулиятимиз, - деди Эрик Гарсия.
Фикрлар