
Гаэль Монфис чорак финалда
Франциялик теннисчи Гаэль Монфис ва испаниялик Пабло Андухар Америка очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасида ўзаро куч синашди.
Ушбу ўйинда Гаэль рақибини 6:1, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўзаро ўйинлардаги ҳисобни 4:0 га етказиб олди.
Шу тариқа Монфис Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "Катта дубулға" туркумидаги мусобақанинг навбатдаги босқичида италиялик Маттео Берреттинини синовдан ўтказадиган бўлди.
Фикрлар