Футболдан кетган юлдуз бир зумда бошқа иш топди

  • 10 Jul 16:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”, “Бавария” ва “Ливерпуль” жамоаларидаги муваффақиятли фаолиятидан кейин бутсаларини михга илганини эълон қилиган Тьяго Алькантара дарров янги иш топди.

Tecno

33 ёшли ярим ҳимоячи “Барселона” клубининг мураббийлар штабида иш бошлашга яқин турибди. Испаниялик собиқ футболчи клуб таклифини қабул қилгани айтилмоқда.

Sport.es сайтининг ёзишча, “Барселона”нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Тьягони ўзининг мураббийлар штабида кўриш истагини билдирган. Чунки германиялик мураббий немис ва испан тилларини биладиган, футболни яхши тушунадиган мутахассис ёрдамига эҳтиёж сезаётган эди. Клуб раҳбарияти эса, ана шу мутахассисни фаолиятини тугатиш арафасида турган ёши катта ўйинчилар орасидан қидираётганди.

Тьяго Алькантара тил билишдан ташқари, немис ва испан футболи хусусиятларини жуда яхши билади, ўйинчилар билан тез тил топиша олади.

Comments

You must be logged in to commet!