Флик: Сиз ҳар доим Ламинни кўрасиз
Ханс-Дитер Флик Испания Суперкубоги финалига чиқиши ҳақида гапирди. 
"Барселона" турнирнинг ярим финалида "Атлетик"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 
- Ўйлашимча, биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Баъзан биз одатдагидек доминант бўлмадик, аммо мен хурсандман. Мақсадимиз финалга чиқиш эди. Шунингдек, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. 
Ямал ҳақида 
- Сиз ҳар доим Ламинни кўрасиз, аммо бизда жамоа бор. У яқинда жароҳатдан қайтди ва биз уни 60-65 дақиқадан сўнг алмаштиришга мажбур бўлдик. Ғалаба ҳамма учун муҳим. 
Пенья ўрнига Шенсний 
- Шенсний ўйнади ва Иньяки захирада қолди. Бу менинг қарорим эди.
 



Фикрлар