
Финал дастурида 10 нафар дзюдочимиз Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқади
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари якунланди.
Дзюдочиларимиздан Мафтуна Аҳмедова, Интизор Узакбаева, Жўрабек Эшпўлатов ва Алибек Дурдиев кечки финал блокида Осиё чемпионатининг олтин медали учун татамига чиқади. Олти нафар дзюдочимиз эса бронза медаллари учун курашади.
Бронза медаллари учун баҳс
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова – Айдай Какитаева (Қирғиз Республикаси)
-63 кг: Зуҳражон Умарова – Сашенко Фатима (Индонезия)
-73 кг: Саъдулла Равшанов – Мин Suнг Jeон (Корея Республикаси)
-73 кг: Даулет Турдияров – Егор Криволапов (Қирғиз Республикаси)
+70 кг: Зарина Бобоназарова – Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)
-90 кг: Иномжон Баҳодиров – Алихан Салиев (Қирғиз Республикаси)
Олтин медаль учун финал беллашувлари:
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова – Инжу Жумажан (Қозоғистон)
-70 кг: Интизор Узакбаева – Жуэун Шин (Корея Республикаси)
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов – Мин Сеок Жеон (Корея Республикаси)
+90 кг: Алибек Дурдиев – Мунҳбагана Галсандамба (Мўғулистон)
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар