ФИФА мутахассислари футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнини кўздан кечиришда давом этмоқда

  • 05 Feb 19:53
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишларини кўздан кечириш мақсадида ФИФАнинг мусобақалар ўтказиладиган обектлар менежменти мутахассиси Аилтон Прадо юртимизга ташриф буюрди.

Tecno

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Аилтон Прадони “Ҳумо” аренадаги барча шарт-шароитлар билан таништирди. Арена майдонини жаҳон стандардларига мос тарзда тайёрлаш ҳамда жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, офислар, медиа марказ, камералар учун платформалар ва бошқа зарурий шароитлар ФИФА талабларига мувофиқ ташкил этилиши бўйича фикрлар алмашилди.

 

Comments

You must be logged in to commet!