ФИФА ҳакамларимиз ОФК рекрутингида муваффақиятли иштирок этишди

  • 20 Feb 15:24
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 16-18 январь кунлари ФИФА ҳакамларимиз Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров (эркаклар футболи), Ойбек Калахўжаев (футзал) ва Розиябону Юсупова (аёллар футболи) Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК томонидан ташкиллаштириладиган Ҳакамлар рекрутинги жараёнида иштирок этиши маълум бўлганди. 

Tecno

Бугун ОФК имтиҳонлар натижаларини эълон қилди. Унга кўра, барча кўрсаткичлар бўйича белгиланган талабларни муваффақиятли бажарган Р.Юсупова ОФК Элит аёл ҳакамлар рўйхатига киритилган бўлса, Р.Каримов, Ф.Норсафаров ОФК назоратчиси томонидан уч босқичли синов баҳсларида иштирок этадиган бўлишди.

                                                                                                                                            Манба: UzFHM

Comments

You must be logged in to commet!