Европа чемпионатидаги «ўзгача» жамоа - Шимолий Македония билан танишамиз!

  • 10 июнь, 2021, 10:44
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Аслида, Европа чемпионатида иштирок этиш учун терма жамоалар саралаш ўйинларини ўтказар эди. Миллатлар лигаси ташкил этилгач, айнан шу мусобақада қитъа биринчилиги учун йўлланмалар ўйналди. Эътиборлиси шундаки, D дивизиони вакили Македония бундан жуда ҳам унумли фойдаланди. Шу кунга қадар, ушбу юрт футболчилари бирорта катта футбол форумида иштирок этмаган.

Евро сари йўл

wlpergpwlegplweg

Миллатлар лигаси доирасида Польша, Австрия, Словения, Исроил ва Латвия билан куч синашган қаҳрамонларимиз 4 ғалабага эришди. Латвияни икки бор енгибгина қолмай, Исроил ва Словениядан устун келишни уддалагач, йўлланмалар берилувчи босқичга етиб келишди. Бу ерда аввалига Косовани минимусобақадан чиқариб юборишган бўлса, якунда Грузия таслим этилди. Энди уларни Европа чемпионатида анча кучли рақиблар кутиб турибди. Нидерландия, Украина ва Австрияга қарши туриш осон бўлмайди, аммо Шимолий Македония ўз режаларига эга. Келинг, мусобақада дебют қилаётган терма жамоа таркибига эътибор қаратамиз:

Дарвозабонлар: Столе Димитриевски («Райо Вальекано»), Дамьян Шишковски («Докса» Катокопиа), Ристо Янков («Работнички»).

Ҳимоячилар: Стефан Ристовски («Динамо» Загреб), Висар Муслиу («Фехервар»), Эгзон Бейтуляй («Шкендия»), Кире Ристевски («Уйпешт»), Джоко Зайков («Шарлеруа»), Дарко Велкоски («Риека»), Эгзиян Алиоски («Лидс»).

Ярим ҳимоячилар: Ариян Адеми («Динамо» Загреб), Энис Барди («Леванте»), Стефан Спировски (АЕК Ларнака), Бобан Николов («Лечче»), Тихомир Костадинов («Ружомберок»), Ферхан Хасани («Партизани»), Эльхиф Элмас («Наполи»), Дарко Чурлинов («Штутгарт»), Милан Ристовски («Спартак» Трнава).

Ҳужумчилар: Даниел Аврамовски («Кайсериспор»), Горан Пандев («Дженоа»), Марьян Радески («Академия Пандев»), Александар Трайковски («Мальорка»), Иван Тричковски (АЕК Ларнака), Влатко Стояновски («Шамбли»), Крсте Велкоски («Сараево»).

Бош мураббий: Игор Ангеловски

lewpflpwelgw

Мусобақадан четда қолганлар: Несторовски («Удинезе»), Аманович («Тобол»), Станковски («Работнички»), Китановски («Шкупи»), Трайчевски («Работнички»).

- Шимолий Македония Евро учун эълон қилган таркибидан Несторовскини тушиб қолиши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ҳужумчи ЖЧ 2022 саралаш ўйинлари чоғида голдан сўнг ҳиссиётларини жиловлай олмади. Камера олдига борди баланд овозда номақбул сўзларни айтиб ташлади. «Удинезе» ҳужумчиси Грузия дарвозасини ишғол қилгач, бир кунда халқ қаҳрамонига айланди. Афсуски, мусобақа олдидан ўтказилган машғулотлар чоғида «Удинезе» форварди жароҳат олди.

- Элдор Шомуродовнинг жамоадоши - Горан Пандев терма жамоанинг асосий юлдузи. Ҳужумчи 37 ёшда бўлишига қарамай, мусобақанинг барча ўйинларида майдонда кўриниш бериши аниқ. Ангеловски унинг тажрибасидан келиб чиқиб ўз ўйинини қуради. Горан фаолияти сўнггида барча замонлардаги энг яхши македониялик футболчи унвонини қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун турнирни юқори даражада ўтказиш кифоя.

- Қизиқарли факт. Рўйхатда «Пандев академияси» вакили мавжуд. 2010 йилда Македонияда Горан шахсий футбол клубига асос солди. Марян Радеску бу проектнинг илк қалдирғочи саналади.

- Шимолий Македонияни кучли мутахассис бошқариб бормоқда. У сўнгги йилларда нақд 68 футболчига терма жамоада дебют қилиш имконини яратди. Эътиборлиси шундаки, унинг қўл остида терма 49 ўйинда 22 ғалабага эришди. Шунингдек, 11 бор дурангга имзо чекди. Европанинг энг қуйи дивизиони вакили учун шунчаки супер кўрсатгич!

- Янги авлод вакиллари ичида ҳам таниқли футболчилар бор. Гаттузонинг ёқимтойига айланган Элмасни алоҳида кўрсатиш мумкин. 21 ёшли футболчи А Серияда 700 дақиқа ҳаракат қилди ва 2 гол киритди. Шунингдек 1 ассистни ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Шунингдек, трансфер ҳуқуқи «Штуттгарт»га тегишли бўлган Дарко Чурлинов ҳам кашфиётга айланиши мумкин. Атиги 3 ўйинда тўп сурганига қарамай, Дарко ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга улгурди.

Шимолий Македониянинг Европа чемпионатида иштирок этувчи тахминий таркиби: (3-5-2): Димитриевски – Ристевски (Ристовски), Велковски, Мислиу – Ристовски (Николов), Барди, Адеми, Элмас, Алиоски – Трайковски, Пандев.

kasodkaof

Катта эҳтимол билан дебютантлар ҳимоядаги муаммоларга дуч келади. Юқори даражадаги ижрочини мудофаада учратмаймиз. Евродаги рақиблар ҳужумкор футболни тарғиб этади. Шунга қарамай, қўлни силаб юборишга эрта. Шимолий Македония дарвозабони - Димитриевскини ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Посбон Германияга қарши баҳсда нималар қилгани ёдингиздан кўтарилмагани аниқ. Айнан унинг меҳнати эвазига якунда Ангеловски шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Бундан ташқари, Шимолий Македония футболчилари «жанговар»ликда барчага дарс бериши мумкин. Улар майдонда «олишга» ҳам тайёр алпозда чиқиб келиши аниқ. Бу эса, бошқа камчиликларни беркитиб кетиш учун энг қулай восита.

Олдинга қўйилган мақсад ва имкониятлар

Ҳеч қандай мақсад йўқ. Шунчаки, футболдан лаззат олиш. Ҳеч ким Шимолий Македониядан фурор кўтаришни талаб этмайди, аммо 2016 йилда Уэльс ва Исландия кўрсатган «мўъжиза» яна такрорланмайди деб ким кафолат беради? Қитъа биринчилигида деярли ҳар турнирда кашфиёт термага кўзимиз тушади. Ўз вақтида Россияни (2008 йилда) ярим финалга қадар етиб бориши кимнинг ҳаёлига келган дейсиз?! Боз устига, Европа чемпионатида йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ ягона жамоа мавжуд. У ҳам бўлса, Шимолий Македония.

kwogkweokgweg

SPORTS.uz тахмини:

Катта эҳтимол билан 90 дақиқа кураш намойиш этиши билан ёдимизда қолади. Барчаси Австрия билан биринчи турдаги ўйинга боғлиқ. Агар, Горан Пандевнинг жамоаси ғалаба қозонса, уларни тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади. Акс холда, руҳий устунлик қўлдан кетади. Бу эса, ҳозирча Шимолий Македониянинг ягона ютуғи бўлиб турибди.

Эйфорияга берилмаган холда айтиш мумкин-ки, терма УЕФА рейтингида 32 ўринда. Агар Миллатлар Лигаси бўлмаганида, яқин 10 йил ичида Европа биринчилигида иштирок этиши даргумон эди. Шундай экан, турнир йўлланмаси улар учун аллақачон совғага айланиб бўлди. Тақдирнинг инъомидан қандай фойдаланишларини эса, SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг.

Яхёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
10/06/2021 11:18
Ха бизга таниш Пандев!