
"Евро-2020" бўлмайди!
Коронавирус касаллиги кенг тарқалаётгани туфайли "Евро-2020" мусобақаси 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда Аs нашри хабар бермоқда.
Ушбу маълумотни Норвегия футбол федерацияси ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Англия, Италия, Испания, Германия ва яна бир қатор чемпионатлар қолдирилган эди.
Маълумот учун, сайёрамизда COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 181,511 тани ташкил этмоқда ва шулардан 7126 нафари вафот этган.
Фикрлар