"Эвертон" "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи

  • 08 Sep 19:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Эвертон” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда.

Tecno

ESPN нашрининг ёзишича, “ирисчилар”нинг бу сафарги эътибори “Челси” ҳимоячиси Фикайо Томорига тушган. Улар 22 ёшли футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. “Эвертон” Томори учун курашда “Ренн” ва “Ньюкасл” клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.

“Челси”га бразилиялик тажрибали ҳимоячи Тьягу Силва кўчиб ўтгач, Томорининг янги мавсумда асосий таркибга кириши янада қийинлашди.

“Челси” Фикайо билан қишда амалдаги шартномани 5 йилга узайтирган эди. Лондонликлар устози Фрэнк Лэмпард ҳам келажакда уни жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлишига ишонмоқда. Аммо Лэмпард ҳозирча унга мунтазам ўйин амалиёти зарур деб, ҳисобламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!