Эрон Про лигаси. Ўрунов асосий таркибда майдонга тушган баҳсда "Персеполис" ғалаба қозонди
Эрон Про лигасининг 14-туридан ўрин олган баҳсда "Персеполис" жамоаси "Алюминиум Арак" ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона гол 3-дақиқада Бифума томонидан урилди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остoн Ўрунов асосий таркибда майдонга тушиб, 78-дақиқага қадар ҳаракат қилди.
Шу тариқа, Теҳрон клубининг жамғарган очколари сони 25 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.



Comments