
Эрон чемпионати. "Фулад" дуранг ўйнади, Юсупов қутқарувчи ролида
Эрон чемпионати доирасида "Фулад" клуби "Персеполис" билан куч синашди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Қайд этиш лозим, мазкур беллашувда дарвозабонимиз Ўткир Юсупов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва пенальти қайтариб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Айни вақтда "Фулад" 35 очко билан жадвалда 3-, 34 очкоси бор "Персеполис" эса 4-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар