Эмилиано Мартинесни гранд клублар ўз сафига чорламоқда

  • 30 Jun 22:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO
"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини гранд клуб сафида давом эттириши мумкин. 

Манбаларнинг маълум қилишича, аргентиналик кипер билан шартнома имзолаш имкониятини "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўрганиб чиқмоқда. "Трансфермаркт" нашри талқинига кўра, 30 ёшли футболчининг трансфер нархи 28 миллион еврони ташкил этади. 

Биласиз, у ўтган йили Қатардаги мундиалда Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлди ва турнирнинг энг яхши дарвозабони мақомига лойиқ кўрилди. 


Comments

You must be logged in to commet!