Элит ОЧЛ. Қаршидан кечган қизғин баҳсдан фотогалерея

  • 30 сентябрь, 15:49
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Ал-Ҳилол" ўртасидаги беллашув Саудия клуби фойдасига 3:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Дастлаб ўйиннинг 21-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович Савич ҳисобни очган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб "аждарлар" вакили Сардор Баҳромов узоқ масафодан зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Тайм сўнгида франциялик ҳимоячи Тео Эрнандес қаршиликлар ҳимоясини бир ўзи ёриб ўтиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Tecno

Иккинчи таймнинг 61-дақиқасида Эшмуродовнинг ажойиб узатмасидан сўнг, Жавоҳир Сидиқов Яссин Боно дарвозасини ишғол этди. Афсуски, 79-минутда Саудия клуби аъзоси Леонардо гол уриб, ўз жамоаси ғалабасини таъминлади.

Ушбу қизиқарли баҳсдан Sports.uz объективига муҳрланган фотосуръатларни томоша қилинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!