
Эдерсон ўрнига супердарвозабон топилди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола келаси мавсум олдидан жамоанинг асосий дарвозабони масаласини ҳал қилиши талаб этилади.
Эдерсон анчадан бери клубни тарк этмоқчи бўлиб келади. Бразилиялик посбон бу ёз ҳам шу масалани кўтарди.
Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, Эдерсон клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин “Сити” тарк этиши мумкин. Унга Саудия Арабистонидан мўмай даромадли чорловлар бўляпти.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти “Барселона”да раҳбарият билан зиддиятга борган Марк-Андре тер Штегенни номзодлар рўйхатига киритди.
Германия терма жамоаси дарвозабони “Барселона”га 2014 йили олиб келинган. Унинг клуб билан яна уч йиллик шартномаси бор. Бироқ бу трансферни 12 миллион еврога ҳал қилиш мумкин.
Фикрлар