ЕЧЛ. Собослаининг сўнгги дақиқаларда киритган голи "Ливерпуль"га ғалаба келтирди
Европа Чемпионлар лигасининг 6-турида Арне Слотнинг "Ливерпуль"и Италияда "Интер" меҳмони бўлди ва 88-дақиқадаги гол эвазига 3 очкони қўлга киритди.
Беллашувдаги ягона голни Доминик Собослаи киритди ва мерсисайдликларнинг ғалабасини таъминлади. Бундан ташқари, учрашувнинг 32-дақиқасида Конате гол урган эди, лекин тўп қўлга теккани сабаб, гол бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик ушбу баҳсдаги ғалаба орқали очколарини 12 тага етказди ва 8-ўринга кўтарилди. "Интер" ҳисобида ҳам 12 очко мавжуд. Миланликлар эса 5-ўринни эгалламоқда.
- Europe - Champions League
- League Stage
Inter
Finished
0
:
1
10.12.2025 01:00
Liverpool
- Dominik Szoboszlai 88'



Comments